6 ноябрь куни Нью-Йорк шаҳри марказидаги Рокфеллер-плаза майдонига Янги йил арчаси ўрнатилди. Бу вақтда шаҳардаги ҳарорат +26 даражани кўрсатиб турган эди.

24 баландликдаги арча дарахти 10 тонна оғирликка эга бўлиб, у штатнинг Гарднер шаҳарчаси яқинидан олиб келинган.

80 ёшли ушбу улкан арчани майдонга ўрнатиш учун улкан кран ва ўнлаб ишчилар меҳнатидан фойдаланилган. Ушбу арчани мегаполис аҳолисига кичиккина ўрмонга эгалик қиладиган Эйзендорфлар оиласи совға қилган. Оила бошлиғи, 62 ёшли Альберт Эйзендорфнинг айтишича, унинг ота-онаси Гарднерга кўчиб келганида у 4 ёшда бўлган, ўрмондаги арчаларнинг баландлиги эса 2 м эди.

Майдонда байрам кунларида Swarovski фирмаси томонидан тақдим қилинган, 45 мингта чироқдан иборат улкан юлдуз порлаб туриши кўзда тутилган.

2 декабрь куни арча чироқлари ёқилиши маросими ўтказилади. Ушбу арча атрофида бир неча ҳафта давомида 2 млн киши байрам қилиш учун келиши кутилмоқда. Бу арча 7 январь куни майдонда туради.

Маълумот учун, Рокфеллер-плаза майдонига арча ўрнатиш анъанаси ўтган асрнинг 30-йилларидан буён давом этиб келади. 1931 йилда шаҳардаги ишчилар илк марта Рокфеллер маркази биноси олдида улкан арча ўрнатишганди.