ОАВ: Россия ФҚБдан А321 ҳалокати бўйича текширув ишларида ёрдам сўради

Жаҳон 07 Ноябрь 2015 4640

Россия ҳукумати АҚШ Федерал қидирув бюросига мурожаат қилган ва А321 самолёти ҳалокати сабабларини аниқлаш мақсадида ўтказилаётган текширув ишларида кўмак кўрсатишини сўраган. Бу ҳақда СВS хабар тарқатди.

Нашрда ёзилишича, Синайда қулаб тушган самолёт ҳалокатига портловчи қурилма сабаблиги ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлгач, янги текширувлар ўтказишда Вашингтоннинг ёрдамидан фойдаланиш зарурияти туғилган.

Бироз олдинроқ, ушбу самолёт ҳалокатига бортга ўрнатилган бомбанинг ҳаракатга келтирилиши сабаб бўлгани ҳақида хабар қилинганди.

АҚШдаги манбалар ушбу самолёт ИШИДнинг навбатдаги теракти эканини иддао қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 31 октябрь куни Миср вақти билан 6:51 да (Тошкент вақти билан 9:51) Россиянинг "Когалимавиа" авиакомпаниясига тегишли Шарм аш-Шайх — Санкт-Петербург йўналиши бўйича 9268 рейсини амалга ошираётган Airbus-321 лайнери парвозга кўтарилгандан 23 дақиқа ўтиб радарлар экранидан йўқолди. Мазкур самолёт бортида 217 нафар йўловчи ва етти нафар экипаж аъзоси бўлган.

Кўпроқ янгиликлар