АҚШ президенти Барак Обама 30 ноябрь—11 декабрь кунлари Парижда ўтадиган БМТнинг иқлим ўзгаришларига бағишланган 21-анжуманда қатнашишини билдирди. Бу ҳақда у Оқ уйда журналистларга маълум қилган.

"Мен ўз ҳамкасбларим билан Парижда бўладиган учрашувни тоқатсизлик билан кутяпман, - деди у. – Биз сайёрани ҳимоя этиш каби улкан мақсад юзасидан йиғилмоқдамиз”.

Франция президенти 3 ноябрь куни Россия президенти Владимир Путинга мазкур йиғилишда қатнашиши учун шахсий таклифнома юборди. "Мен Владимир Путинга шахсий таклифнома юбордим, - деганди ўшанда Олланд. – Бизнинг бўлиб ўтаётган ҳодисаларга қарашларимиз турличадир, аммо гап иқлим масаласида кетар экан, у ҳолда барчамиз жипслашишимиз керак. Бу масала бутун инсониятга тааллуқли”.

Иқлим ўзгаришлари масаласида БМТнинг Парижда бўлиб ўтадиган саммитида бутун дунёдан 80 га яқин давлат раҳбари ва вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.