5 ноябрь куни кечаси ижтимоий тармоқда ўзбекистонлик ёш парапланчи Константин Требисовский Ҳиндистонда вафот этгани ҳақида хабар пайдо бўлди.

23 ёшли Константин Требисовский Ҳиндистонга парапланчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун боргани айтилганди.

У осмондаги парвоз вақтида бошқарувни йўқотиб, фожиали тарзда ўлим топган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳақида маълумотлар йўқ.

Юзлаб кишилар спортчининг фейсбукдаги саҳифасида ўз ҳамдардликларини билдиришмоқда.

Унинг дўстлари ва яқинлари марҳумнинг танасини Ўзбекистонга олиб келишда ёрдам сўраб, хайрия маблағи йиғишга киришган. Бугун соат 12:00дан 14:00гача Тошкентдаги ЭкоПаркда маблағлар қабул қилиб олиниши мумкинлиги айтилган.

Ушбу ишда ўз ёрдамини кўрсатмоқчи бўлганлар қуйидаги телефон рақамлари орқали алоқага чиқишлари сўралади:
Денис : +998909003152
Ксения: +998909699182
Надя: +998946838283