Ироқ пойтахти Боғдодда учта портлаш оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлди, 15 киши яраланди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

Агентлик маълумотларига кўра, биринчи портлаш Боғдоднинг шимолидан 25 км узоқроқда юз берган, унда ҳуқуқ-тартибот муассасаларининг 5 нафар ходими ва бир нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди. Иккинчи портлаш Боғдоднинг шимоли-ғарбий қисмида содир этилиб, 2 кишининг умрига зомин бўлди, 9 кишининг яраланишига олиб келди. Учинчи портлаш эса Боғдод жанубида юз берди, оқибатда бир киши ҳалок бўлди, 6 киши жароҳат олди.

БМТ маълумотларига кўра, сентябрда 717 нафар ҳарбий ва фуқаро Ироқдаги зўравонликлар қурбонлари бўлган, 1,2 минг киши жароҳат олган. Август ойида бу кўрсаткичлар мос равишда 1,3 минг ва 1,8 минг кишини ташкил қилган эди.