“Реал Мадрид” ҳужумчиси Криштиану Роналду ёш футболчилар орасидаги ўзи учун энг кучли деб билган 5 нафар футболчи номларини санади.

У Неймарни иккиланиш билан ушбу рўйхатга киритган.

"Поль Погба ва Эден Азарнинг ўйинларини ҳамма кўриб турибди. Улар аллақачон ўз мухлисларига эга. Бу футболчилар юлдузга айланиб бўлишган. Балки, Неймар ҳам улар қаторидадир. Қолаверса, Мартин Эдегор келажакда жуда кучли футболчи бўлишига шубҳа йўқ. Унинг ҳаракатлари таҳсинга лойиқ. Мемфис Депай ҳам яқин йиллар ичида топ футболчилар қаторига қўшилади", - дейди Роналду.