Хитой раиси Си Цзиньпин Хитой ҳамиша Жанубий-Хитой денгизи борасидаги баҳсни музокаралар йўли орқали тинчлик билан ҳал қилинишини талаб қилганини айтди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Цзиньпин бу ҳақда Сингапурга ташрифи давомида айтди. Цзиньпиннинг таъкидлашича, Жанубий-Хитой денгизи бўйлаб кемаларнинг эркин ҳаракатланиши ҳеч қачон муаммо бўлмаган ва кейин ҳам муаммо бўлмайди.

Аввалроқ АҚШ Мудофаа вазири Эштон Картер “Теодор Рузвельт” ҳарбий кемасида Жанубий-Хитой денгизи яқинида ўзининг малайзиялик ҳамкасби Ҳишомуддин Ҳусайн билан сафар уюштириши маълум қилинганди.

Бунгача Хитой ва АҚШ мудофаа вазирлари биринчи марта Жанубий-Хитой денгизидаги вазиятни муҳокама қилишган.