Сингапурдаги “Шангри-Ла” меҳмонхонасида Хитой халқ республикаси ташкил этилгандан ва фуқаролик уруши тугагандан бери биринчи марта Хитой ва Тайвань етакчилари Си Цзиньпин ва Ма Инцзю учрашдилар, деб хабар берди Reuters ахборот агентлиги.

Аввалроқ Пекинда учрашувдаги музокараларнинг асосий мавзуси “Тайвань бўғозининг икки соҳилидаги муносабатларнинг тинчлик билан ривожланишига кўмаклашиш” бўлиши маълум қилинганди. Шу билан Хитойда учрашув икки томон ўртасидаги сиёсий келишмовчиликлар ҳал қилинмагунча “ягона Хитой” тамойилига мувофиқ ўтказилиши таъкидлаб ўтилган.

Музокаралар бошланишидан бир неча кун аввал Тайвань етакчиси вакили учрашув натижаларига кўра ҳеч қандай ҳужжат имзоланмаслигини, Тайвань президенти эса ҳеч қандай расмий баёнот бермаслиги айтилган эди. Сингапурдаги учрашув АҚШ Давлат департаменти томонидан маъқулланган. Вашингтон минтақада кескинликни пасайтиришга кўмак берувчи барча қадамларни маъқуллашини айтган.

Хитой ва Тайвань ўртасидаги муносабатлар 1949 йилда Хитой компартияси кучлари билан фуқаролик урушида мағлуб бўлган Чан Кайши бошчилигидаги Гоминьдан кучлари Тайванда қўним топганларидан кейин узилиб қолган. 1980-йиллар охирида томонлар ишбилармонлик ва норасмий алоқаларни қайта тиклашган.

Хитой қонунчилигига мувофиқ, Тайвань Хитойнинг бир вилояти ҳисобланади, бироқ аслида 1949 йилдан бошлаб Хитойга бўйсунмай келади.