Сўнгги тадқиқотлар: жаҳонда болаларга энг кўп қўйилаётган исмлар маълум қилинди

Жамият 07 Ноябрь 2015 14578

АҚШлик Лора Уоттенберг исмли мутахассис олиб борган тадқиқотларга кўра, ер юзидаги энг оммабоп исм София эканлиги маълум бўлди, деб хабар бермоқда The Independent.

Мутахассиснинг маълумотларига кўра, ушбу исм Мексика, Италия ва Россия каби тўққиз давлатда энг кўп қўйилар экан. АҚШда эса оммавийлиги борасида учинчи ўринда, бошқа 20 мамлакатда эса иккинчи ёки учинчи ўринда туради.

Қадимги Юнон тилида “донолик” деб маъно берувчи ушбу исм, мутахассиснинг фикрича, турли тилларда ҳам бир хил жаранглайди.

Тадқиқотчи бир неча йиллар давомида 49 мамлакатдан статистик маълумотлар тўплади. Унинг айтишича, Хитой, Ҳиндистон, Нигерия ва Бразилия бу рўйхатга кирмайди. Чунки у ердан керакли маълумотларни олишнинг имкони бўлмаган. Эркаклар орасида эса энг машҳур исм ҳамон Муҳаммад бўлиб қолмоқда.

The Independent жаҳонда яна қандай исмлар машҳурлиги ҳақида ойдинлик киритилмаган.

Кўпроқ янгиликлар