Суд-тиббиёт экспертлари тожикистонлик чақалоқ цитомегаловирус инфекциясидан ҳалок бўлган деган хулосага келишди

Жамият 07 Ноябрь 2015 2690

13 октябрда Санкт-Петербургда оламдан кўз юмган, тожикистонлик муҳожирларнинг 5 ойлик чақалоғи Умарали Назаров цитомегаловирус инфекциясидан ҳалок бўлган. Бу ҳақда суд-тиббиёт экспертизаси хулосасида айтилмоқда, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.  

“Умарали Назаров”нинг ўлимига цитомегаловирус инфекция сабаб бўлган. Бу инфекция юрак-ўпка етишмовчилиги ривожланиши сабабли авж олган”, деб таъкидламоқдалар боланинг жасади билан 16 кун давомида ишлаган суд-тиббиёт экспертлари.

Болакайнинг ўлими ҳақидаги дастлабки далолатда ўлим сабаби сифатида юрак-ўпка етишмовчилиги ва ОРВИ кўрсатилган эди, энди ташхис аниқ қўйилди. Ушбу инфекция билан бола ҳомила пайтидаёқ зарарланган бўлиши мумкин, унда бундай вазиятда бола турли патологиялар билан туғилади. Суд-тиббиёт экспертлари хулосасида боланинг ички аъзоларида на этил спирти, на гиёҳванд модда ёки кучли таъсир қилувчи ёки дори воситалари топилмагани белгиланган.    

Умарали Назаров унинг онаси Зарина Юнусова миграция қонунчилигини бузгани учун қўлга олинганда унинг яқинларидан тортиб олиниб, Цимбалин номидаги болалар шифохонасига юборилганда шифохонада оламдан кўз юмган. Россия Ички ишлар вазирлигида ушбу ҳолат юзасидан хизмат тергови ўтказилган. “Полиция ходимларининг хатти-ҳаракатларида ҳеч қандай қоидабузарликка йўл қўйилгани аниқланмаган, улар қонунан тўғри деб тан олинди”, дейилмоқда ИИВ берган хабарда.

Маълумот учун, цитомегаловирус инфекция (Human Cytomegalovirus Infection) инсоннинг турли аъзолари ва тизимларига зарар етказувчи инфекция бўлиб, турли йўллар билан (сўлак, жинсий йўл, она сути, ҳомила пайтида ва шу каби йўллар) юқиши мумкин. Одатда ўзини аниқ бир симптом билан намоён қилмайди, бироқ иммунитет пасайганда фаоллашади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14340 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11517 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47003 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8374 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 295 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1582 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1803 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар