Тошкентда ўқувчи-қизлар ўртасида “Ораста қизлар” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди

Жамият 07 Ноябрь 2015 3519

Халқ таълими вазирлиги томонидан 2015 йил 7 ноябрь куни Учтепа туманидаги 38-умумтаълим мактабида “Ораста қизлар” кўрик-танловининг якуний республика босқичи ўтказилди.

Кўрик-танловни ўтказишдан мақсад ўқувчи-қизларнинг ижтимоий ва интелектуал қобилиятларини ривожлантириш, уларда шахсий гигиеник қоидаларни тўғри шакллантириш, тиббий маданиятни ошириш, ўзининг ва атроф-муҳитнинг тозалигига эътиборни кучайтириш, жамиятда ижтимоий фаоллигини ошириш қолаверса, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳисобланади.

“Ораста қизлар” кўрик-танлови тўрт босқичда ташкил этилиб, унда умумтаълим мактабларининг 8-9-синф ўқувчи-қизлари иштирок этди.

Танловнинг якуний республика босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларидан ташриф буюрган ўқувчилар иштирок этди. Қатнашчилар 5та шарт бўйича беллашиб, ўзларининг бор иқтидорларини намоён қилишди.

Якуний натижага кўра, Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги 17-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Рўзибоева Паризода 1-ўринни, Навоий вилояти Кармана туманидаги 15-умумтаълим мактабнинг 9-синф ўқувчиси Қурбонова Дилнавоз 2-ўринни ва Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 12-меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси Абдумўминова Мафтуна 3-ўринни қўлга киритди.

Танловнинг ғолиб ва совриндорларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33307 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71197 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10078 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134453 Жамият
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 976 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 858 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 1100 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2655 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 598 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 979 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар