Халқаро ҳамжамият Ливиядаги ихтилофнинг сиёсий ечимини ишлаб чиқиши керак, деб айтди Тунис бош вазири Ҳабиб ас-Саид.

“Ливия менинг давлатимдаги барқарорликка сиёсий ва иқтисодий хатарлар солиши мумкин бўлган муаммоларга эга”, деб айтди Тунис бош вазири Frankfurter Allgemeine Zeitung газетасига.

Ас-Саиднинг фикрича, ҳозирда турли гуруҳлар ва қарама-қарши курашаётган икки асосий томон бўлган Ливиядаги инқирозни ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмайди. “Ливиядаги бугунги вазият 2011 йилда ғарб томонидан ёмон томонланган қуролли босқин оқибати ҳисобланади”, деб айтди Тунис бош вазири.

Ливиядаги вазият АҚШ ва НАТО 2011 йилда Бенгазада мамлакат етакчиси Муамар Каддафига қарши ғалаённи қўллаб-қувватлагандан кейин ёмонлашган. АҚШ ва НАТО “тинч аҳолини ҳимоя қилиш” баҳонаси билан, аслида эса исёнчиларни қўллаб-қувватлаган ҳолда 2011 йилнинг мартидан октябригача Каддафи йўқ қилинмагунга қадар ҳаво операциясини ўтказган. Исёнчилар эса лаёқатли ҳукуматни шакллантира олмаганлар ва кейинги йилларда Ливия борган сари кўп томонлама ички қуролли ихтилофга ботиб бормоқда.
Ас-Саиднинг фикрича, давлат, шунингдек, ИШИД жангарилари учун маконга айланган.