Истамбулнинг Отатурк номли халқаро аэропорти фарроши Эмрах Эвренсель аэропорт маъмуриятига VIP-ҳудуднинг ювиниш хонасидан топиб олган 24,5 минг еврони ьопширди.
“Мен пулларни ўзимга олиб қолишим мумкин эди... Бу ҳақида ўйладим, аммо яхшироғини танладим”, — деди Эвренсель.

Пуллари йўқолганлиги ҳақида аэропорт маъмуриятига мурожаат қилган пулнинг эгаси, пуллар уники эканлигини исбот қилгач, уларга эга бўлди.

TAV холдинги менежири Камол Унлю Эвренселни мукофотлади ва унга “яхши фазилат ва тоза виждон” соҳиби сифатида фахрий ёрлиқ топширди. Эслатиб ўтиш керакки, фаррошнинг маоши 1000 турк лирасини (350 доллар атрофида) ташкил этади.