Туркманистон президенти ТАПҲ лойиҳаси бўйича қурилиш ишларини бошлаш ҳақидаги ҳужжатни имзолади

Иқтисодиёт 07 Ноябрь 2015 5731

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ТАПҲ (Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон) газ қувурининг Туркманистон ҳудудидаги қисми қурилишини бошлаш ҳақидаги қарорини имзолади. Бу ҳақда маҳаллий манбаларга асосланган ҳолда РИА Новости нашри хабар қилган.

Қарорга кўра, қурилиш ишлари билан шуғулланиш "Туркмангаз" ва "Туркманнефтгазқурилиш" давлат концернлари зиммасига юклатилган. Қувур орқали йилига 33 млрд кубометр газ ташилиши имкониятига эришиш режалаштирилган.

Қурилиш ишлари декабрь ойида бошланиши ва 2018 йилда тугалланиши кўзда тутилган.

Шу йилнинг мартида лойиҳа учун жами 7,6 млрд доллар сарфланиши маълум қилинганди.

Ушбу лойиҳани амалга оширишда Туркманистонга Осиё тараққиёт банки молиявий кўмак беради.

Лойиҳанинг техник ва иқтисодий асосини банк буюртмасига кўра Британиянинг Penspen компанияси тайёрлади.

Маълумот учун, Туркманистон газ захиралари бўйича дунёда тўртинчи ўринда туради.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 10527 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 47105 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 77616 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 41282 Lifestyle
Тахиатош туманига ҳоким тайинланди
Қорақалпоғистонда электр таъминоти корхонаси ходими ўзи ёзган 1,5 млн сўмлик жаримани ўз ҳисобидан тўлади
18:18 428 Жамият
Австралия биткоинларга оид қонунчиликни кучайтиради
Генерал Лининг эвараси Шарлотсвиллдаги тўқнашувларни қоралаб чиқди
18:11 124 Жаҳон
Греция Европанинг газ марказига айланиши мумкин
18:06 637 Жаҳон
Ecover — уй, хонадон ва биноларни қишда иссиқ, ёзда салқин қиладиган замонавий маҳсулот
Кўпроқ янгиликлар