"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Яя Туре Кот-д'Ивуар терма жамоаси чақириғига рад жавобини берди.

Шу тариқа у ЖЧ саралашида Либерияга қарши кечадиган баҳслар учун ивуарликлар таркибига киритилмаган. Ушбу учрашувлар 13 ва 17 ноябрь кунларига белгиланган.

AFP нашрининг Кот-д'Ивуар терма жамоаси бош мураббийи Мишел Дюссайерга асослаиб ёзишича, Туре терма жамоага қайтиш ниятида эмас.