“Лион” футболчиси Вальбуэна 20 ноябрь куни судда кўрсатма беради

Спорт 08 Ноябрь 2015 2343

Франциянинг “Лион” жамоаси аъзоси Матьё Вальбуэна ўзининг шантаж қилиниши билан боғлиқ равишда қўзғатилган иш юзасидан кўрсатма бериш учун 20 ноябрь куни судга чақирилди. Бу ҳақда I Tele канали хабар берди.

Айтилишича, Вальбуэна Франция термаси бўйича жамоадоши Карим Бензема билан бўлиб ўтган суҳбати хусусида батафсил маълумот бериши керак бўлади.
Чоршанба куни Бензема Вальбуэнадан шантаж йўли билан пул ундиришда айбланиб ҳибсга олинган эди.

Тергов маълумотларига қараганда, бир гуруҳ фирибгарлар Вальбуэнанинг шахсий видеоларини оммалаштириш билан қўрқитиб, ундан пул ундиришга ҳаракат қилган. Бу гуруҳда Карим Бензема ҳам бўлгани гумон қилинмоқда.

Айтилишича, видео дастлаб Бенземанинг телефонида бўлган, ундан эса футболчиларга хизмат кўрсатувчи хусусий фирмалардан бирининг вакили қўлига тушиб қолган. Айнан ўша одам Вальбуэнани шантаж қила бошлагани тахмин қилинмоқда.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34150 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72407 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10511 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136544 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 79 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 447 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 210 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 364 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар