Афғонистоннинг жанубида ИШИД ва “Толибон” ўртасидаги жангларда 50 дан кўпроқ жангари ўлдирилди, деб хабар бермоқда Pajhwok агентлиги.

“Маълумотларимизга кўра, ИШИДнинг 48 аъзоси ва “Толибон” ҳаракатининг 8 аъзоси ўзаро жанг пайтида ўлдирилган”, деб айтди полиция бошлиғи, полковник Ғулом Жилони Фараҳий.

Аввалроқ Афғонистон ва Покистондаги жангарилар етакчилари ИШИДга вафодорликка қасамёд келтиришгани маълум қилинганди. Улар орасида “Ўзбекистон ислом ҳаракати” террорчилик ҳаракати етакчиси Усмон Ғозий, “Ҳизб ут-Таҳрир”, “Толибон” ва “Лашкар-а-жангви” жангарилари бор.