Бразилиянинг “Сан-Паулу” футбол клубида ижара асосида ўйновчи “Коринтианс”га тегишли ҳужумчи Алешандре Пато қишки трансфер пайтида “Ливерпул”га ўтиши мумкин.

“Патонинг “Ливерпул”га ўтиши бўйича музокаралар якунловчи босқичда турибди. Битим қиймати 20 млн еврони ташкил қилмоқда”, деб айтди “Коринтианс” президенти Карлос Аугусто Леко.

Алешандре Пато Европа футбол майдонларида ўйнаш тажрибасига эга, у Италиянинг “Милан” клуби таркибида 114 та ўйинда майдонга тушиб, 52 та гол уришга муваффақ бўлган.