Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти: Сьерра-Леонеда Эбола вируси тарқалиши тугади

Жаҳон 08 Ноябрь 2015 1334

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Сьерра-Леонеда бошланган Эбола вирусини чақирувчи касаллик тарқалиши якунлангани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда 7 ноябрь куни Фритаунда бўлиб ўтган маросим пайтида эълон қилинган, деб ёзмоқда The Independent.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ушуб хулосага келишига сабаб, мамлакатда 42 кундан бери Эбола вируси билан оғриган бирорта ҳам одам учрамаган. Бу давр вирусни максимал даражада инкубация этиш вақтининг икки карра зиёда эканлигини англатади, деб таъкидламоқда газета. Энди ҳукумат олдида 90 кунлик даврни босиб ўтиш учун назорат талаб этилади.
Маросим қатнашчилари шу вирус сабаб дунёни тарк этганларни ёдга олишди. Айни дамда касалликдан тузалган 4 минг нафар киши тиббиёт ва ижтимоий хизмат ходимлари назорати остидадирлар.
Сьерра-Леонеда илк бор 2014 йилда ушбу вирус билан чалиниш ҳолати қайд этилган эди. Мамлакатда ушбу касаллик билан 4 мингга яқин киши ҳалок бўлди. Шулардан 221 нафари тиббиёт ходимлари эди. Касалликка чалинганларнинг умумий миқдори эса 8,7 минг нафарга етган эди.

Кўпроқ янгиликлар