Буюк Британия ТИВ: ИШИД ҳаракат қилаётган давлатларда хавфсизлик чоралари тафтиш қилиниши керак

Жаҳон 08 Ноябрь 2015 2210

Агар Мисрда фалокатга учраган самолётда бомба портлаган бўлиб чиқса, ИШИДга қарши жанглар олиб борилаётган давлатлар аэропортлари хавфсизлик чоралари қайта кўриб чиқилиши керак бўлади. Бундай фикрни Буюк Британия ташқи ишлар вазири Филип Хаммонд билдирди.

“Агар ИШИД аъзоси ёки унинг таъсирида бўлган бирор одам бомба қўйгани аниқланса, унда биз ИШИД фаол бўлган ҳудудлар аэропортларида биз кўришни истайдиган хавфсизлик даражасига янгича қарашимизга тўғри келади. Биз Буюк Британияда агар имконлари бўлганда, самолёт бортига портловчи модда олиб ўтмоқчи бўлишдан хурсанд бўладиган одамлар борлигини биламиз”, деб айтд Хаммонд.

Шу билан бирга, Хаммонднинг айтишича, британиялик авиация мутахассислари мунтазам равишда халқаро аэропортларни текшириб борадилар. Унинг айтишича, хавф даражаси анча юқори бўлган давлатларда сайёҳлар хавфсизлигининг алоҳида чоралари қабул қилиниши керак. Хаммонднинг қўшимча қилишича, бундай чоралар “қўшимча харажатларни билдиради, текширувдан ўтказиш пунктларида кўпроқ ушланишларга олиб келиши мумкин”.

Кўпроқ янгиликлар