Агар Брюссель Буюк Британиянинг Европа Иттифоқида аъзолик қилиш бўйича билдирган шартларига кўнмаса, Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқишини қўллаб-қувватлайди, деб ёзмоқда The Guardian нашри.

“Агар биз келишувга эриша олмасак ва Буюк Британиянинг хавотирлари инобатга олинмаса, ўйлайманки бу юз бермайди, унда Европа Иттифоқи биз учун тўғри танлов эканлиги борасида яна бир бор ўйлаб кўришимизга тўғри келади. Мен аввал айтганимдек, мен ҳеч нарсани истисно қилмайман”, деб айтди Кэмерон.

Шу билан бирга Кэмерон вазиятни кескинлаштиришни режалаштирмаётгани ва ўзаро манфаатли келишувга эришиш мумкинлигига ишонч билдирди.