8 ноябрь куни Дубайда дунёдаги энг йирик аэрокосмик салонлардан бири очилди. Dubai Airshow 2015 ушбу лойиҳа тарихидаги энг йирик тадбир бўлиши кутилмоқда.

ТАСС агентлигининг тадбир ташкилотчиси бўлган F&E Aerospace компанияси директори Мишель ван Экелиженга таяниб маълумот келтиришича, бугунги авиасалон илгаригиларидан анча кенг миқёсда ўтади.

Охирги марта Dubai Airshow 2013 йили ўтган эди.
“Биз 60 давлатдан 1 100 иштирокчи ҳамда 1 750 журналист ташриф буюришини кутмоқдамиз”, - деди Экелижен.
Авиасалонга 65 минг киши ташриф буюриши кутилмоқда.