Европа Иттифоқининг 60 фоиздан зиёд аҳолиси еврони энг зўр валюта деб билади

Жаҳон 08 Ноябрь 2015 1691

Олиб борилган сўровлар натижасида шу нарса маълум бўлдики, Европа Иттифоқининг 61 фоиз аҳолиси еврони энг яхши валюта, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Еврокомиссия сайтида хабар қилинган.

Маълумотларга кўра, бу натижа 2002 йилги ҳолатга қиёсан анча юқори натижадир.
Ушбу сўров ЕИнинг 18 мамлакатида истиқомат қилувчи 17,5 минг фуқароси ўртасида 2015 йилнинг 12—14 октябрь кунлари ўтказилган.

Унга кўра маҳаллий валютани еврога алмаштириш истагини билдирувчилар Португалияда 11 фоизга, Австрия, Кипр ва Испанияда 8 фоизга ўсган. Голландияда эса бу ҳолатни 7 фоизда кўрса бўлади.

Кўпроқ янгиликлар