Фарғона шаҳар ИИБга 49 ёшли фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, Фарғона кўчасида икки номаълум шахс уни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, икки дона пластик карточкаси ва иш жойига кириш рухсатномасини очиқдан-очиқ тортиб олиб қочиб кетганликларини маълум қилган. 

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни 30 ва 39 ёшли икки нафар шахслар содир этганлиги аниқланиб ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.