Канаданинг икки фуқароси мамлакатда машҳур бўлган Lotto Max лотереясидан 60 млн канада доллари (45 млн АҚШ доллари) ютиб олишди. Бу ҳақда Канадада ўнлаб совринли ўйинлар ташкил этадиган Atlantic Lottery ассоциацияси вакиллари маълум қилган.

Ютуқ чиққан чипталар Эдмонтон (Альберта провинцияси) ва Консепшн-Бэй-Саус (Ньюфаундленд ва Лабрадор провинцияси)да сотилган. Улар ютуқ чиққан чипталарни ташкилотчиларга олиб келиб беришгач, пуллар уларнинг иккаласига тенг тақсимлаб берилади.

Ушбу лотерея Канадада 2009 йилда йўлга қўйилган бўлиб, ҳамон маҳаллий аҳоли ўртасида оммавий бўлиб келмоқда. У йирик жек-потлари билан машҳур бўлиб, унинг қиймати 60 млн АҚШ долларига қадар кўтарилиши мумкин. Асосий ютуқни қўлга киритиш учун 1 дан 49 гача бўлган рақамлардан еттитасини тўғри топа билиш керак.