Буюк Британиянинг 11 та самолётидан иккитаси Кипрдан Мисрнинг Шарм-ал-Шайх шаҳрига сайёҳларни олиб чиқиб кетиш учун жўнади, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Шунингдек, яна учта 180 кишилик самолёт келиши кутилмоқда.  

Манбанинг маълумотларига кўра, қолган барча самолётлар айни пайтда Буюк Британияга бўш қайтган. Ҳозирда катта юкламага учраётган Шарм-ал-Шайх аэропорти фақатгина чекланган миқдордаги рейсларни эплай олиши қайд қилинмоқда.

Аввалроқ Британия ўз фуқароларини Мисрдан 10 кун ичида олиб чиқишни режалаштираётгани маълум қилинганди.