Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон мамлакат Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши мумкинлигини айтиб ўтди. The Guardian нашрининг ёзишича, агар Брюссель Лондоннинг аъзолик шартларига кўнмаса, бу содир бўлиши эҳтимолдан узоқ эмас.

“Агар биз бундай келишувга эриша олмасак, Буюк Британиянинг хавотирларига эътибор қаратилмаса, бунақа бўлмайди деб умид қиламан, ЕИ биз учун яхши танловми, йўқми, деган савол устида ўйлаб кўришимизга тўғри келади. Илгари айтганимдек, мен ҳеч нарсани ҳисобдан чиқармайман”, - баён қилди бош вазир.

Шу билан бирга, Кэмерон вазиятни кескинлаштириш нияти йўқлигини таъкидлаб ўтди.