Кеннеди лимузинининг рақами 100 минг долларга сотилди

Жаҳон 08 Ноябрь 2015 2560

Техас штатидаги Даллас шаҳрида бўлиб ўтган ким ошди савдоси чоғида АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннеди ўлими куни ўтирган лимузиннинг рақамлари 100 минг долларга сотилди. Бу ҳақда WFAA хабар бермоқда.

Лотнинг бошланғич нархи 40 минг долларни ташкил қилди. Орқа ва олдинги рақамлар комплекти GG-300 ахийри 100 минг долларга номини ошкор қилишни истамаган шахс томонидан сотиб олинди. Айтилишича, у Кеннеди оиласи билан боғлиқ нарсаларни тўплаб боради.

Heritage Auctions савдо уйи вакилларининг хабар қилишича, президент лимузини Ford компанияси томонидан ишлаб чиқарилган, дизайни эса Hess & Eisenhardt компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

Кўпроқ янгиликлар