Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги маҳаллалардан бирига раислик қилиб келган Замира Қудратова Ҳаж сафарига бориш ҳаракатида юрган фуқаролардан пора олганликда айбланмоқда. Воқеа тафсилотлари “Ҳуқуқ” газетасида берилди.

Таъкидланишича, у маҳалладоши Содиқжон Ўроловни ўз ишхонасига таклиф қилиб, унинг отасини зиёратга юбора олишини, аммо бунинг учун 200 доллар бериш кераклигини айтган.

Маҳалла раисининг бундай илтимосидан шубҳаланган Ўролов СВОЖЖЖЛҚК департаментига мурожаат қилди. Натижада порахўр амалдор жиноят устида қўлга олинди.