KUN.UZ дайжести: ҳафтанинг энг асосий хабарлари. Жаҳон (2-8 октябрь)

Жаҳон 08 Ноябрь 2015 6588

Ҳурматли ўқувчилар! Жаҳонда хафта давомида (2-8 октябрь) содир бўлган хабарлар хроникасини эътиборингизга такроран ҳавола этамиз.

АҚШда Марказий Осиё давлатларига янги кўмак бериш дастури эълон қилинди>>

АҚШ ҳукумати Марказий Осиё давлатларига кўмак бериш бўйича бир қатор янги дастурларини эълон қилди, деб айтилди 1 ноябрда Самарқандда Ўзбекистон, АҚШ, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари учрашуви якунларига кўра АҚШ Давлат департаменти берган хабарда.  

Қутқарувчилар Мисрдаги авиаҳалокатда ҳалок бўлганларнинг 171 нафар жасадини топишди>>

Қутқарувчилар Мисрнинг Синай яриморолида Россия авиакомпанияси самолётининг фалокатга учраши оқибатида ҳалок бўлганларнинг 171 нафари жасадини топишди, деб хабар бермоқда фавқулодда вазиятлар тезкор штаби вакилига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Россия авиакомпаниялари Синай яримороли шимолидан парвозлар амалга оширишдан бош тортдилар>>

Россия авиакомпаниялари “Когалимавиа” авиакомпаниясининг лайнери фалокатга учрагандан кейин Синай яримороли шимолидан парвозлар амалга оширишдан бош тортмоқдалар.

Петербургда авиаҳалокат қурбонлари номлари ёзилган 224та шар осмонга чиқарилди>>

А321 авиаҳалокати муносабати билан Санкт-Петербургдаги Дворцовой майдонида йиғилган мотам маросими иштирокчилари 224та шарни ҳавога чиқаришди. Бу шарларга авиаҳалокат қурбонларининг номлари битилган эди.

Туркиянинг ҳукмрон партияси парламент сайловларида 49,36 фоиз овоз билан ғолиб бўлди>>

Туркиянинг ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси мамлакатдаги муддатидан аввалги парламент сайловларида 49,36 фоиз тўплаган ҳолда ғолиб бўлди, деб хабар бермоқда CNN телеканали.

Туркия бош вазири сайловлар натижаларини демократия ва турк халқи ғалабаси деб атади>>

Туркия бош вазири ва мамлакатда 1 ноябрда бўлиб ўтган парламент сайловларида ғолиб бўлган Адолат ва тараққиёт партияси етакчиси Аҳмет Довудўғлу сайловлар натижаларини демократия ва турк халқи ғалабаси деб атади.

Экзит-поллар Озарбайжонда ҳукмрон партия 66 парламент ўрнига эга бўлишини башорат қилди>>

“Янги Озарбайжон” партияси мамлакатда ўтган якшанба амалга ошган сайловлар натижаларига кўра парламентда 66та ўринга эга бўлиши мумкин, дейилади Мустақил тадқиқотлар маркази экзит-поллари тақдим этган маълумотларда.

Нурсултон Назарбоев Буюк Британия бош вазири ва қиролича Елизавета II билан учрашади>>

Кейинги ҳафтада Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Буюк Британияга расмий сафар уюштиради. Сафар икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлайди, деб ишонмоқдалар англиялик мутахассислар.

Эрдўған Туркиядаги сайлов натижаларини ҳурмат қилишга чақирди>>

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бутун дунё жамоатчилигини мамлакатда ўтказилган парламент сайлови натижаларини ҳурмат билан қабул қилишга чақирди.

“Коммерсантъ”: А321да портлаш содир бўлгани эҳтимоли бор>>

Россиянинг “Когалимавиа”компаниясига тегишли Airbus A321 самолётининг ҳалокати бомбанинг портлаши натижасида содир бўлгани эҳтимоли мавжуд. Бу ҳақда “Коммерсантъ” газетасига интервью берган экспертлардан бири фикр билдирди.

Хитой АҚШнинг операциясига қуролланган қирувчилар билан жавоб берди>>

АҚШнинг Жанубий Хитой денгизига денгиз кучларини йўллаганига жавобан ХХР денгиз кучлари машғулотларини бошлади ва уларнинг доирасида ҳавога қирувчиларини кўтарди. Бу ҳақда Гонгконгнинг South China Morning Post нашри хабар берди.

Пан Ги Мун: порахўрлик кўплаб кулфатлар, жумладан, терроризм хавфини келтириб чиқаради>>

Порахўрлик кўплаб дунё миқёсидаги кулфатлар, шу жумладан, терроризмнинг хавфини келтириб чиқаради, деди БМТ бош котиби Пан Ги Мун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг Порахўрликка қарши конвенцияси иштирокчи мамлакатларининг олтинчи сессияси (CоSP6)да қилган нутқида.

АҚШда ракеталарга қарши мудофаа тизими синовлари якунланди>>

АҚШ ҳарбийлари кўп сатҳли ракеталарга қарши мудофаа тизими синовларини якунлади, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги.

Путин А321 самолёти ҳалокатини улкан фожиа деб атади>>

Россия президенти Владимир Путин Мисрда ҳалокатга учраган А321 самолёти йўловчиларининг яқинларига таъзия билдирди.

Германиядаги аэропортдан топилган бомбалар туфайли еттита рейс бекор қилинди>>

Германиянинг Дюссельдорф аэропортида 2 ноябрь куни Иккинчи жаҳон уруши вақтида портламай қолган бомбалар топилди. 250 килограмм вазнга эга снарядлар аэропортнинг учиш-қўниш йўлаги ҳудудида, қопламалардан четроқда тупроқ остида сақланиб қолган экан. Бу ҳақда DW нашри хабар бермоқда.

ИШИД Қозоғистонда расмий равишда террорчилик ташкилоти деб тан олинди>>

Остона суди “Ироқ ва Шом ислом давлати”ни расмий равишда террорчилик ташкилоти деб тан олди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош прокуратурасининг ҳуқуқий статистика ва махсус ҳисобот қўмитаси сайтида маълум қилинган.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Марказий Осиё давлатларига сафаридан кейин Лондонга боради>>

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Марказий Осиё давлатларига сафаридан кейин Лондонга боради, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Суд-тиббиёти экспертлари Airbus A321 йўловчилари ўлими сабабларини маълум қилди>>

Суд-тиббиёти экспертлари Синай яриморолида ҳалокатга учраган A321 самолёти йўловчиларининг ўлими сабабларини маълум қилди. Йўловчилар куйиш, қаттиқ зарбалар ва ички аъзоларнинг ёрилиши натижасида ҳаётдан кўз юмган. 

The Sun: Капелло "Челси"да Моуриньонинг ўрнига иш бошлашга тайёр>>

Италиялик тажрибали мураббий Фабио Капелло "Челси"га янги бош мураббий сифатида тайинланиши мумкин. Унинг ўзи шундай истаги ҳақида билдирган. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатган.

ОАВ: Месси "эл-класико" баҳсида майдонга тушмаслиги аниқ бўлди>>

"Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси 21 ноябрь куни бўлиб ўтадиган ”Реал”га қарши Испания чемпионатининг 12-тур учрашувида иштирок эта олмайди.

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 3 ноябрь куни жаҳонда рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Осиё тараққиёт банки Афғонистонга 858 млн доллар сармоя киритади>>

Осиё тараққиёт банки ва донор мамлакатлар Афғонистонда инфратузилмалар ривожи учун 858 млн доллар миқдорида маблағ ажратади. Бу ҳақда Hama Press агентлиги хабар тарқатган.

БМТ: дунёда фуқаролиги йўқ болалар сони ортмоқда>>

Бирлашган миллатлар ташкилотининг хабар қилишича, ҳар 10 дақиқада дунёда бир нафар чақалоқ фуқаролиги бўлмаган ҳолда туғилади. Улар сони йилига 70 нафардан ортиб бормоқда.

Обама 2 йил учун бюджет харажатлари тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади>>

АҚШ президенти Барак Обама кейинги 2 йил учун бюджет харажатлари бўйича қонун лойиҳасини имзолади. Оқ уй матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу қонун лойиҳаси 2016 ва 2017 йилларда бир қатор чекклашни назарда тутади, ҳозирги бюджет қонунчилигидаги бир қатор моддалар ўзгартирилган.

Қалин туман туфайли Европа бўйлаб кўплаб авиакомпаниялар рейсларини бекор қилмоқда>>

2 ноябрь куни Буюк Британияда бир қатор рейсларнинг тўхтатилишига сабаб бўлган қалин туман кўп ўтмасдан Европанинг марказий қисмларига ҳам таъсир қилмоқда.

ОАВ: Сомалида жангарилар ҳарбий мактаб талабаларига ҳужум қилиб, 30 кишини ўлдирди>>

"Аш-Шабаб" жангариларининг Сомалидаги гуруҳи мамлакат ҳарбий тузилмалари учун махсус ходимлар тайёрланадиган мактаб вакилларига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда Рейтер хабар қилган.

ОАВ: Дэвид Кэмерон Суриядаги бомбардимонда иштирок этиш фикридан қайтди>>

Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Сурияда ИШИД позицияларига зарбалар бериш борасидаги қонун лойиҳасини парламентда овоз беришга қўймайди. Бу ҳақда Times нашри ёзмоқда.

Номаълум кишилар Украина бош прокурорининг хонасини ўққа тутишди>>

2 ноябрь куни Украина бош прокурори Виктор Шокин мажлис олиб бораётган хона деразасига номаълум кишилар томонидан икки марта ўқ узилди. 

Муслима Австралияда “Йил Аёли” бўлди>>

Австралияда ўтказилган Telstra NSW-2015 мукофотининг “Йилнинг тадбиркор аёли” йўналишида муҳандис-конструктор, маданият бўйича маслахатчи ва Қироллик Австралия денгиз флоти бизнес-лидери, капитан Мона Шинди (Mona Shindy) энг яхши деб топилди.

А321 лайнери қулашидан олдин одатдаги парвоз учун хос бўлмаган товушлар қайд қилинган>>

Синайга қулаб тушган А321 самолёти учувчилари ҳалокат вақтига қадар ҳеч қандай техник носозлик ҳақида билишмаган. Бу ҳақда Қоҳирадаги манбасига асосланиб, "Интерфакс" хабар берган.

FT: Хитой фонд бозорининг қулаши Гонконгга 8 млрд доллардан кўпроқ зиён келтирди>>

Гонконг валюта заҳиралари миқдори 1,9 фоизга ёки 8,2 млрд долларга (63,8 млрд Гонконг доллари) камайиб, ўзининг 30 йиллик тарихида энг катта зиённи қайд қилди. Бу ҳақда Гонконг пул муомаласи бошқармаси раҳбари Норман Чанга иқтибос келтирган ҳолда Financial Times нашри хабар берди.

Меркел Болқонда уруш бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди>>

Германия канцлери Ангела Меркел Европа Кенгаши муҳожирлар учун ички чегараларини ёпган тақдирда, Болқон ҳудудида уруш бошланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Айниқса, Германия ва Австрия ушбу ишни амалга оширса жиддий муаммао юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Die Zeit хабар қилди.

Миср президенти: ИШИД А321 самолётини уриб туширгани ҳақида айтиб, ўзини ташвиқот қилди>>

Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисининг фикрича, ИШИД Синайда Россияга тегишли А321 самолётини уриб туширгани ҳақида эълон қилиб, ўзини яна бир марта тарғиб қилди.

АҚШ Тожикистонни фуқароларнинг диний ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чақирди

АҚШ Тожикистон ҳукуматининг фуқароларнинг дин эркинлиги ҳуқуқларини тўлақонли таъминлашга чақирди. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Жон Керри ушбу мамлакатга ташрифи чоғида баёнот берди.

Японияда Mitsubishi Gas Chemical заводида портлаш содир бўлди>>

Япониянинг Ибараки префектурасидаги Камису шаҳрида жойлашган Mitsubishi Gas Chemical компаниясига тегишли “Касима” заводида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ўт ўчириш хизмати маълумотларига асосланган ҳолда NHK телеканали хабар берди.

Назарбоев Буюк Британияга ташрифи чоғида Қозоғистонга инвестиция оқимини ошириш масаласини муҳокама қилади>>

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Лондонга расмий ташрифи чоғида инвестицион оқим ҳажмини ошириш ҳамда ўзаро ҳамкорликнинг турли йўналишларидаги истиқболлар муҳокама қилинади.

Чет элликларга Украина армиясида хизмат қилишга рухсат берилди>>

Украина президенти Пётр Порошенко чет эл фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахсларга Украина қуролли кучларида ҳарбий хизмат ўташга рухсат берадиган қонунни имзолади. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Керри 5+1 форматидан кўзланган мақсадни тушунтириб берди>>

АҚШ давлат котиби Жон Керри ўтказган Марказий Осиё турнесидан кўзланган асосий мақсад минтақа мамлакатлари билан ҳамкорликни ўрнатиш ва мустаҳкамлашдир. Бу ҳақда Жон Керри “Мир” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Обама: республикачиларнинг телебошловчиларга кучи етмаса, улар Путинга қандай бас келади?>>

АҚШ президенти Барак Обама Республикачилар партиясидан номзодларнинг халқаро сиёсий майдонда фаолият юрита олишига шубҳа билдирди, деб ёзади The New York Times нашри.

Путин Россияни қўрқитишни бефойда иш деб атади>>

Россия президенти Владимир Путин Россияни ҳеч ким қўрқита олмаслигини айтди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Хитой ва Тайвань етакчилари 1949 йилдан бери илк марта учрашадилар>>

Хитой раиси Си Цзиньпин ва Тайвань президенти Ма Инцзю Сингапурда учрашадилар, деб маълум қилмоқда The Guardian нашри. Бу икки давлат етакчиларининг фуқаролик уруши якунланган 1949 йилдан бери биринчи учрашуви бўлади.

Назарбоев британиялик тижоратчиларга: келинг биргаликда пул топамиз!>>

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Буюк Британияга ташрифи иккала давлат матбуотида кенг ёритилди. Чоп этилган фоторепортажларда унинг Британия бош вазири Дэвид Кэмероннинг Даунинг стрит-10даги уйида қабул қилиниши батафсил акс эттирилди.

ИШИДнинг Мисрдаги бўлими Синайдаги теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди>>

ИШИДнинг Мисрдаги бўлими бугун Шимолий Синай вилоятидаги Эл-Ариш шаҳрида амалга оширилган теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

2020 йилдан Россия мудофаа вазирлиги мобил атом энергия станциялари билан таъминланади>>

2020 йилдан Россия мудофаа вазирлиги мобил атом энергия станциялари билан таъминланади. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

Жанубий Суданда Россияга тегишли самолёт қулаши натижасида 40дан ортиқ киши ҳалок бўлди>>

Жанубий Судан маркази Жубадаги аэропортдан ҳавога кўтарилган юк самолёти аэропортдан 800 метр масофада қулаб тушди. Бу хабар Жанубий Судан ҳукумати, президент Атени Век Атени томонидан тасдиқланган.

Россиянинг “Вице-адмирал Кулаков” ҳарбий кемаси Ўрта Ер денгизига кирди>>

Россия Шимолий флотининг “Вице-адмирал Кулаков” ҳарбий кемаси Ўрта Ер денгизига кирди. Бу ҳақда флот матбуот котиби капитан Вадим Серга хабар берди.

Қирғизистон ҳукуматининг бирламчи таркиби ошкор қилинди>>

Қирғизистон парламентининг коалицион фракциялари ҳукуматнинг бирламчи таркибини ошкор қилди, деб хабар беради 24.kg агентлиги.

Қирғизистонда божхона чегараларининг очилиши контрабанданинг 5 баробарга кўпайишига олиб келди>>

Божхона чегараларининг очилиши Қирғизистонда контрабанда ҳажмининг 5-6 баробарга ошишига олиб келди. Бу ҳақда Қирғизистон телеграф агентлиги хабар бермоқда.

Россия Афғонистонда ИШИД таъсирининг ўсаётганидан ташвишда>>

Россия ИШИД гуруҳи жангариларининг Афғонистоннинг Тожикистон ва Туркманистон билан чегараларида тўпланишидан хавотирда. Бу ҳақда 4 ноябрь куни АСЕАН давлатлари мудофаа вазирлари кенгашида Россия ҳарбий идораси раҳбари ўринбосари Анатолий Антонов баёнот берди.

Россия мудофаа вазирлиги Суриядаги операция қачонгача давом этишини маълум қилди>>

Россия ҳаво космик кучларининг Суриядаги ҳарбий операцияси Башар Асад армиясининг террорчиларга ҳужуми якунлангунига қадар давом этади. Бу ҳақда 4 ноябрь куни АСЕАН давлатлари мудофаа вазирлари кенгашида Россия ҳарбий идораси раҳбари ўринбосари Анатолий Антонов баёнот берди.

Лондон шаҳри яқинида улкан ёнғин рўй берди>>

Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳридан узоқ бўлмаган ҳудудда жойлашган Бракнел шаҳрида жиддий ёнғин рўй берди. Бу ҳақда Get reading нашри хабар қилган.

Жанубий Суданда ҳалокатга учраган самолёт 44 йил олдин Тошкентда тайёрлангани маълум бўлди>>

Бугун, 4 ноябрь куни Жанубий Судан пойтахти Жуба аэропортидан парвоз қилиб, 800 метр масофада ҳалокатга учраган Ан-12 самолёти ҳақида батафсил маълумотлар пайдо бўлди.

Ноябрь ойи охирида Қирғизистон аҳолиси сони 6 млнга етади>>

Шу йилнинг ноябрь ойи охиригача Қирғизистонда аҳоли сони 6 миллион нафарга етиши кутилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон республикаси Миллий статистика қўмитаси демография бўлими раҳбари Рима Чинибоевага асосланган ҳолда КирТаг нашри хабар берган.

Бердимуҳамедов Керри билан учрашди>>

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 3 ноябрь куни Ашхободда АҚШ давлат котиби Жон Керри билан учрашув ўтказди. Керрининг расмий сафари АҚШ дипломатияси раҳбариятининг ушбу мамлакатга 1992 йилдан буён биринчи ташрифи бўлди.

Жаҳон банки Марказий Осиёда иқлим барқарорлигига 38 млн доллар йўналтиради>>

Жаҳон банки ижрочи директорлари кенгаши 3 ноябрь куни Халқаро тараққиёт уюшмасига Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгариши оқибатларига мослашиш ва уларни юмшатиш дастурининг биринчи босқичига 38 млн доллар маблағ ажратишга рози бўлди.

Бензема Вальбуэнага таҳдид қилишда айбланиб, ҳибс қилинди>>

Полиция Франция терма жамоаси ва "Реал" ҳужумчиси Карим Бенземани ҳибсга олди. Бу ҳақда France Presse нашри хабар тарқатган.

Александр Лукашенко 2016 йил 1 июлдан Беларусь миллий валютаси қиймати ўзгариши ҳақидаги қарорни имзолади>>

Беларусь президенти Александр Лукашенко 4 ноябрда Беларусь миллий валютаси деноминация қилиниши (пул қиймати ўзгартирилиши) ҳақидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда Лукашенко матбуот хизмати маълум қилди.

Туркманистонда пахта топшириш режаси бажарилди>>

Туркманистонлик фермерлар қабул қилиш пунктларига 1,05 миллион тонна пахта етказиб беришди, дея хабар қилди ҳукумат нашри 3 ноябрь куни Туркманистон ҳукумати раҳбарининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Эсенмират Оразгелдиев баёнотига асосланган ҳолда.

АҚШ Суриядаги ИШИД гуруҳини Асад вақтида йўқ қилиб бўлмайди, деб ҳисобламоқда>>

Сурияда ҳокимият тепасида президент Башар Асад бор экан, мамлакат ҳудудидаги ИШИД террорчилик гуруҳини йўқ қилиб бўлмайди, деб ҳисобламоқда АҚШ. Бу ҳақда АҚШ Конгресси қуйи палатасининг ташқи ишлар қўмитасида АҚШ давлат котибининг Яқин Шарқ масаласида ёрдамчиси Энн Паттерсон айтиб ўтган.

АҚШ, Исроил, Грузия ва Украина БМТда Россиянинг фазода қуролланишни тақиқлаш ташаббусига қарши овоз берди>>

АҚШ, Исроил, Грузия ва Украина БМТда Россиянинг фазода қуролланишни тақиқлаш ташаббусига қарши овоз берди, деб хабар бермоқда ТАСС агентлиги.

Сурия армияси Дамашқ яқинида саудиялик ёлланма жангчилар гуруҳини йўқ қилди>>

Сурия ҳукумат қўшинлари Дамашқ шаҳри четида 24 нафар хорижлик жангариларни йўқ қилди. РИА Новости агентлигининг маълум қилишича, уларнинг аксарият қисми Саудия Арабистонидан келганлардир.

Назарбоев Франция раҳбарияти билан Қозоғистондаги сармоялар ҳажмини оширишни муҳокама қилади>>

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Франция раҳбарияти ва тадбиркорлар доираси билан мамлакат иқтисодиётига сармоялар миқдорини оширишни муҳокама қилади. Қозоғистон етакчисни матбуот котиби Даурен Абаев маълумотига кўра, 5 ноябрда бошланадиган Францияга ташрифи доирасида Назарбоев Франсуа Олланд ва француз тадбиркорлари билан музокаралар олиб боради.

ОАВ: Венада Сурия бўйича музокаралар Саудия ва Эрон вакилларининг тортишуви туфайли тўхтаб қолай деди>>

Венада ўтган ҳафта бўлиб ўтган Сурия бўйича музокаралар Эрон ва Саудия Арабистони вакиллари ўртасидаги тортишув туфайли тўхтатиб қўйилиши мумкин эди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.

Бишкекда Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида делимитация ва демаркация бўйича музокаралар бошланди>>

Бишкекда Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида делимитация ва демаркация бўйича музокаралар бошланди. Бу ҳақда 24.kg агентлиги хабар бермоқда.

Кремль АҚШ ва Британиянинг А321 ҳалокати ҳақидаги версияларини “спекуляция” деб атади>>

А321 лайнерининг ҳалокати ҳақида тахминлар илгари суриш терговга ярашади, бошқалар эса фақат текширилмаган ахборотни ёки қуруқ спекуляцияларни баён қилмоқда. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков айтиб ўтди.

Франция ўз флотининг флагман кемаси “Шарль де Голль”ни ИШИД билан курашга жўнатмоқда>>

Франция ҳукумати ИШИД террорчиларига қарши курашга ўз флотининг флагман авиаташувчи кемаси “Шарль де Голль” бошчилигидаги жанговор гуруҳни юбормоқда.

Атамбаев миллий хавфсизлик қўмитаси ва бош штаб раҳбариятини ўзгартирди>>

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев миллий хавфсизлик қўмитаси ва бош штаб раҳбарларини ўзгартирди. Бу ҳақда президенти девони ахборот сиёсати бўлими хабар берди.

Мўғулистон Соғлиқни сақлаш ва спорт вазири катта миқдордаги пора олгани учун қамоққа олинди>>

Мўғулистон аксилкоррупция хизмати ходимлари 5 ноябрга ўтар кечаси мамлакат Соғлиқни сақлаш ва спорт ишлари вазири Ганхуягийна Шийлэгдамбани қамоққа олишди. Бу ҳақда МОНЦАМЭ ахборот агентлиги хабар тарқатган.

ОАВ: Суриялик экстремистлар германиялик ҳомиладор журналистни асирда тутиб туришибди>>

“Жабҳат ан Нусра” террорчилик гуруҳи жангарилари германиялик ҳомиладор журналистни асирда тутиб туришибди ва унинг эвазига Германия ҳукуматидан йирик суммали пул талаб этишмоқда. Бу ҳақда Al Arabiya канали хабар берган.

Қизиқарли, фойдали ва долзарб видео янгиликлар - YouTube каналимизда!

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 93566 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 45923 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51230 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9133 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19987 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 0 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 156 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 182 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 870 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар