Луис Энрике: “Барселона” Мессисиз ҳам ўйнай олади

Спорт 08 Ноябрь 2015 2118

“Барселона” футбол жамоаси бош мураббийи Луис Энрике жамоанинг бош юлдузи, ҳужумчи Лионель Месси бўлмаганда ҳам яхши натижалар кўрсата олишга қодирлигини таъкидлаб ўтди.

“Матбуот тез-тез бизнинг Мессисиз ўйнай олмаслигимизни таъкидлайди. Албатта, Лионель ўйнаса бизга плюс бўлади, бироқ биз усиз ҳам ўйнай олишимизни намойиш қилганмиз.

Бизда аъло даражадаги жамоа бор ва ҳар бир ўйинчи ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда яхши ўйнай бошлади. Биз Мессисиз ўйнашга мослаша олдик. “Барса” нафақат Неймар ва Суаресдан иборат, биз ҳимоя ва яримҳимояда яхши ўйин кўрсатишимиз керак.

Албатта, мен барча ўйинчиларнинг таркибда бўлишини истардим, бироқ асосийси уларнинг соғлиғи. Мессининг тикланиши яхши кетмоқда. Ўйинчи учун “шифохона койкасида” ётишдан ёмонроғи йўқ”, деб айтди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Месси 26 сентябрда “Лас-Пальмас”га қарши учрашувнинг бошидаёқ тиззасидан жиддий жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлган эди. Тахминларга кўра Мессининг тикланишига 2 ойча вақт талаб этилади.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 23844 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38666 Lifestyle
Бабаян Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
10:52 1 Спорт
Месси Рамоснинг масхаромуз ҳаракатидан кейин уни ҳақоратлади
10:36 2035 Спорт
Мейвезер Макгрегор жангда оёғи билан зарба берадиган бўлса, қанча маблағни йўқотишини айтди
10:23 2603 Спорт
Видеоинтервью: Қўқон шаҳри ҳокими маҳаллий долзарб муаммоларга ўз муносабатини билдирди
Деҳқонни 1 тонна картошкага чув тушириб кетган аёл фош этилди
10:19 1008 Жамият
Жанубий Корея президенти: Ярим оролда уруш бўлмайди
10:17 829 Жаҳон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 862 Lifestyle
ЕЧЛ, плей-офф. «Наполи» «Ницца»ни енгди, «Селтик» «Астана»га 5та гол урди
10:13 501 Спорт
Кўпроқ янгиликлар