Мадридда аёлларга нисбатан зўравонликка қарши норозилик акцияси ўтказилди. Бу ҳақда маҳаллий матбуотда хабар қилинди.
Феминистик ташкилотлар томонидан уюштирилган намойишда 20 минг киши иштирок этди. Улар ҳукуматдан бу борадаги қонунчиликни такомиллаштиришни талаб қилишди.
Қора либосларга бурканган айрим иштирокчилар “эркаклар террори” оқибатида ҳалок бўлган юзлаб аёлларни хотирлаб, ерга ётишди.
Акцияда Испаниядаги барча асосий партиялари вакиллари қатнашди.