Бир қатор давлатлар томонидан Мисрга парвозларнинг тўхтатилиши оқибатида мамлакатнинг курортларида кишки ойлар меҳмонхоналар бронлашнинг бекор қилинишидан кўриладиган зиён 500 млн долларни ташкил қилади, деб хабар бермоқда Миср сайёҳлик палаталари уюшмаси бошқаруви аъзоси Ҳусам аш-Шоирга иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.   

“Кишки ойларда меҳмонхоналар бронлашнинг бекор қилинишининг ўзидан кўриладиган зиёнлар 500 млн долларга яқинни ташкил қилади. Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, бу масала 4-5 кун ичида ҳал бўлмайди. Агар бу ҳолат сақланиб қолса, Миср бир йил ичида 2 млрд долларга яқин зиён кўради”, деб айтди аш-Шоир.