Мисрлик терговчилар А321 самолёти “қора қутилари”дан олинган дастлабки маълумотлар ҳақида маълумот беришди

Жаҳон 08 Ноябрь 2015 11542

Мисрда ҳалокатга учраган Россиянинг йўловчи самолёти борт ёзгичлари – “қора қутилари”даги барча маълумотлар муваффақиятли чиқариб олинди. Мутахассислар уларни ўқишни бошлашган, деб хабар берди авиафалокат сабабларини тергов қилиш бўйича тузилган Миср комиссияси раҳбари Иймон ал-Муқаддам. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.

Ал-Муқаддамнинг айтишича, ёзувлардан шу нарсани билиш мумкинки, авиафалокатгача самолёт автопилотда учаётган бўлган. Самолёт кўрсаткичларини ёзиб олувчи қора қутидаги маълумотларни дастлабки ўқиш шуни кўрсатдики, самолёт ҳавога кўтарилгандан то қулашигача 23 дақиқа парвоз қилган. Фалокатгача самолёт керакли баландликка эришиб, соатига тахминан 521 км тезлик билан учган.

Ал-Муқаддамнинг таъкидлашича, иккинчи қора қути – учувчилар ўртасидаги ўзаро суҳбатни ёзиб олувчи қурилма ҳам ўқилиши бошланган ва уни тўлиқ ўқиб чиқиш учун муайян вақт талаб этилади.

“Ёзувда охирги сонияларда қандайдир шовқин борлиги аниқланган”, деб айтди Ал-Муқаддам. Унинг айтишича, бу шовқиннинг келиб чиқиши табиати махсус лабораторияда спектрал таҳлил орқали ўрнатилади.

Ал-Муқаддамнинг таъкидлашича, олинган маълумотларни таҳлил қилиш керак бўлади ва фалокатнинг қайсидир бир версиясида тўхташга ҳали эрта.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22982 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24868 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12816 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54108 Жамият
КХДР: Корея ярим оролида уруш чиқиши АҚШ ҳаракатларига боғлиқ
20:00 30 Жаҳон
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:40 1425 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1462 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 1331 Жамият
Кўпроқ янгиликлар