АҚШ федерал қидирув бюроси (ФҚБ) Мисрда ҳалокатга учраган A321 самолёти текширув ишларида Россияга ёрдам беришга рози бўлди, деб ёзмоқда The New York Times юқори мартабали АҚШ амалдори хабарига асосланиб.

Аввалроқ Москва самолёт портловчи қурилма ёрдамида портлатилгани эҳтимолини аниқлашда ёрдам бериш учун ФҚБга мурожаат этганлиги маълум қилинган эди.

Маълум қилишларича, АҚШ федерал қидирув бюроси ҳамда Россия федерал хавфсизлик хизмати гап “Ал-Қоида” ва ИШИД сингари умумий душманлар борасида кетса, тез-тез ҳамкорлик қилиб туради, деб ёзади газета.