ОТБ Ўзбекистон-Афғонистон-Эрон темир йўлини қуриб битиришни таклиф қилди

Ўзбекистон 08 Ноябрь 2015 6191

Осиё тараққиёт банки бош директори Хуан Миранда Тошкент, Ашхобод, Кобул ва Теҳронга Ўзбекистон-Афғонистон-Эрон темир йўли қурилишини биргаликда битиришни таклиф қилди.

Тошкентдаги халқаро инвестицион форумидаги чиқишида Миранда ушбу темир йўлнинг қурилиши муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлаб ўтди.
“Бугун ушбу мамлакатларни бирлаштирувчи темир йўл тармоғини қуриб битириш эҳтиёжи туғилди, - эътироф этди у. – У бошланиб, айрим сабабларга кўра охирига етказилмаган эди. Бу Ўзбекистон товарларига ҳамда Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида фаолият юритаётган ишлаб чиқарувчиларга Эроннинг Бандар Аббос портига йўл очади, ўз маҳсулотларини дунёнинг уларга талаб бор ҳар қандай ерига етказиш имкониятини туғдиради. Шу боис бу ишни молиявий институтлар, масалан, ОТБ ёрдамида давом эттириш зарур”.

Кўпроқ янгиликлар