Қорақалпоғистонда қўлбола ёғ ишлаб чиқарувчи шахс қўлга олинди

Жамият 08 Ноябрь 2015 1811

Қорақалпоғистонда қўлбола ёғ ишлаб чиқарувчи шахс қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.

“СВОЖЖДЛҚК департаментининг Беруний туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида фуқаро М. Сафаева ўз уйида яширин цех ташкил қилиб, қўлбола мойжувоз ускунасида пахта чигитидан истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ёғ ишлаб чиқариб, сотиш билан шуғулланиб келгани аниқдланди”, - дейилади хабарномада.

Воқеа жойидан 210 кг пахта чигити, 80 кг сифатсиз ёғ топилган.

Кўпроқ янгиликлар