Қозоғистонда МДҲ давлатлари орасида ягона тиббий самолёт ишга туширилади

Жаҳон 08 Ноябрь 2015 2269

Қозоғистон тиббиёт туризми ассоциациясининг ташаббуси билан МДҲ давлатлари орасида биринчи ва ҳозирча ягона бўлган тиббий самолёти — LearGet-45 ишга туширилади. Унинг борти тамомила тиббий ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, учиш вақтида ҳам жарроҳлик амалиётларини ўтказса бўлади. У халқаро миқёсда парвозлар уюштиради. Бу ҳақда BNews.kz хабар бермоқда.

Қозоғистон Республикаси парламентидаги ижтимоий-маданий тараққиёт қўмитаси аъзоси Надежда Петухованинг маълум қилишича, янги самолётнинг бортида бир вақтнинг ўзида икки беморга ёрдам кўрсатилиши мумкин. Бундан ташқари, асосий ва ёрдамчи ходимлар учун ҳам жой ажратилган.

Самолёт бортида фаолият олиб борувчи тиббиёт ходимлари ичида юқори малакали травматолог, анестезиолог, акушер-гинеколог, педиатр каби соҳа вакилларини учратиш мумкин бўлади. Туғуруқ жараёнини намунали ўтказиш учун самолёт борти зарур қурилмалар билан жиҳозланган. Самолёт ичидаги ҳаво босими махсус датчиклар ёрдамида назорат қилиб борилади. Шу боис унда олиб кетилаётган беморга бу борада муаммо туғилмайди.

ASPAN авиакомпанияси бош директорининг айтишича, LearGet-45 самолётини яқин кунларда фойдаланишга туширилиши режалаштирилган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20624 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49600 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3081 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1714 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3495 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2052 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3145 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3290 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4792 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4390 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар