Қозоғистонлик боксчи Жанат Жакиянов Монакода бўлиб ўтган жангда венесуэлалик рақиби Йонфрез Парехо устидан ғалаба қозониб, WBА (interim WBA World bantamweight title) версияси бўйича вақтинчалик жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Бу ҳақда Sports.kz сайти хабар бермоқда.

Жанг 12 раунд давом этиб, судьяларнинг қарорига мувофиқ қозоғистонлик спортчи фойдасига ҳал бўлди.

Рикки Хатон жамоаси янги чемпионлик камарини боксчининг “ВКонтакте” ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали намойиш этди.