Рамзон Қодиров “Спартак” дарвозасига тўплар урган “Терек” футболчиларига машина совға қилди

Спорт 08 Ноябрь 2015 6506

Грознийнинг “Терек” футбол жамоаси вице-президенти Ҳайдар Алхановнинг айтишича, Москванинг “Спартак” жамоаси дарвозасига тўплар киритган “Терек” футболчилари – яримҳимоячи Адилсон Варкен (21-дақ.) ва ҳужумчи Аблайе Мбенге (80-дақ.) Чеченистон раҳбари, жамоа президенти Рамзон Қодировдан совға сифатида “Тойота Камри” машиналари билан тақдирланишди.

Шунингдек, жамоанинг қолган ўйинчиларига уч карралик мукофот пуллари берилди.

Учрашув Россия чемпионатининг 15-турида “Терек” майдонида бўлиб ўтди ҳамда грознийликларнинг 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабаси билан якунланди. 

“Варкен ва Мбенгега “Тойоте Камри” совға қилинди. Қолган барча йигитларга уч карралик мукофот пуллари берилди. Республикамиз раҳбари шундай ҳотамтойлик қилди. У ўйиннинг ўзидан ва урилган чиройли голлардан жуда ҳам мамнун бўлди. Шунинг учун хурсандчиликда шундай совғалар қилишга қарор қилди”, деб айтди Алханов.

“Терек” шу ғалабаси эвазига “Спартак”ка етиб олди, бироқ қўшимча кўрсаткичлар бўйича ундан бир поғона пастроқда турибди: жамоалар 23 очко билан 5- ва 6-ўринни эгалламоқдалар.

Кўпроқ янгиликлар