Россияда тўқнашиб кетган самолётлардан бирининг йўловчиси эвакуация чоғида трапдан қулаб тушди

Жаҳон 08 Ноябрь 2015 3666

Хабаровск аэропортида Россиянинг “Аэрофлот” компанияга тегишли Boeing 777 самолёти учишга ҳозирланаётган пайтда Ан-26га тегиб кетгани натижасида унинг йўловчилари эвакуация қилинган эди. DVNovosti порталининг хабар қилишича, йўловчилардан бири эвакуация чоғида трапдан қулаб тушган.

Самолёт бортида жами 400 киши бўлган. Тўқнашув чоғида ҳеч ким зарар кўрмаган. Аммо эвакуация чоғида йўловчилардан бири енгил жароҳат олган.

Эвакуация қилинган йўловчилар бошқа авиатранспорт билан Москвага учиб кетади.

Кўпроқ янгиликлар