Россияда учишга ҳозирланаётган Boeing Ан-26га тегиб кетди

Жаҳон 08 Ноябрь 2015 4003

Хабаровск аэропортида Россиянинг “Аэрофлот” компанияга тегишли Boeing 777 самолёти учишга ҳозирланаётган пайтда Ан-26га тегиб кетди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

“Хабаровск аэропортида якшанба куни “Аэрофлот” авиакомпаниясининг Boeing 777 самолёти учишга ҳозирланаётган пайтда Ан-26га тегиб кетди. Ҳеч ким жабр кўрмади”, - деб маълумот берди Узоқ Шарқ траспорт прокуратураси.
Самолёт Москвага йўл олаётган эди. Энди унинг йўловчилари бошқа рейс билан кетишларига тўғри келади.

Кўпроқ янгиликлар