Руминиянинг Бухарест шаҳридаги тунги клублардан бирида чиққан ёнғин қурбонлари 8 ноябрь тонгида яна икки нафарга кўпайди. Фожиада ҳалок бўлганларнинг умумий сони 43 нафарга етди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг журналистларга берган маълумотларига кўра, айни дамда 103 нафар жабрланувчи касалхоналарда ётибди, улардан 44 нафарининг аҳволи оғир. Руминиялик тиббиёт ходимлари Голландия ва Австриядаги ҳамкасбларидан ҳам ёрдам сўрашган.

Фожиани келтириб чиқарган сабаб, клуб ертўласида бўлаётган бепул концерт вақтида отилган мушакдан, деб хулосага келишди. Натижада у ердаги кўпчилик куйиш ва буғилиш оқибатида ҳалок бўлган. Клуб раҳбари Кристиан Пиедоне ҳибсга олинган.

Кеча тунда ҳам Бухарест марказида минглаб кишилар парламентни тарқатиб юбориш, муддатдан олдин сайловлар ўтказиш, коррупцияга қарши курашиш, нафақа ва маошларни ошириш талаби билан чиқишди. Маълум қилишларича, намойишлар Руминиянинг бошқа шаҳарларида ҳам ўтказилмоқда. 4 ноябрь куни жамоатчилик босими остида бош вазир Виктор Понта истеъфо берган эди.