Рустам Азимов: Ўзбекистон ташқи кредитларни инвестицион мақсадлар учунгина олади

Ўзбекистон 08 Ноябрь 2015 8584

Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи ялпи ички маҳсулотининг 16 фоизини ташкил қилмоқда. Ундан 8 фоизи давлат қарзи ва 8 фоизи хусусий сектор қарзидир. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтаётган Халқаро инвестицион анжуман иштирокчиларига Ўзбекистон ҳукумати номидан нутқ сўзлаган молия вазири Рустам Азимов айтди.

Ўзбекистон ташқи қарзлар сиёсатида учта тамойилга таянади:
Биринчиси: Ўзбекистон истеъмолчилик мақсадлари учун кредит олмайди, яъни “еб-ичишга”.
Иккинчиси: Ўзбекистон агар қарзни тўлиқ ҳажмда қайтара олмаса, унда кредит олмайди.
Учинчиси: Ўзбекистон ташқи қарзни инвестицион мақсадлар учунгина, яъни иқтисодиётнинг реал секторидаги муҳим лойиҳаларни амалга оширишга ҳамда базавий саноат, коммунал ва ижтимоий инфратузилма, жумладан таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш учун олади.

Ташқи қарзларнинг 85 фоиздан кўпроғи устувор инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун 15 йилдан кўпроқ муддатга, 10 йилгача имтиёзли даврга йилига 0,1 фоиздан 0,5 фоизгача фоиз ставкаси билан тақдим қилинган.

Энг асосийси, Ўзбекистонга жалб қилинган барча кредитлар, таълим ва соғлиқни сақлаш тизими учун олинган кредитлардан ташқари, олинган қарзларни қоплаш учун ўзи фойда келтиради, деб айтди Рустам Азимов.

Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, 2001 йилдан 2015 йилгача бўлган даврда Ўзбекистоннинг ташқи қарзи мамлакат ЯИМига нисбатан 4 марта камайган. Эътиборлиси, охирги ўн йилдан бери ЯИМда хусусий сектор улуши ортиб бормоқда.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90674 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 45065 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50640 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8908 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19748 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 469 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 732 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 1133 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 754 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 536 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар