Саакашвили: мен ярим йилга етадиган жамғариб қўйган пулимга яшамоқдаман

Жаҳон 08 Ноябрь 2015 3536

Грузиянинг собиқ президенти, ҳозирда Украинанинг Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвили АҚШда Янги етакчилик халқаро институтидаги фаолияти даврида жамғариб қўйган пулларига яшаётганини айтди. У ерда Саакашвилининг бир йиллик маоши 200 минг долларни ташкил қилган.

“Мен ўзимнинг жамғариб қўйган пулларимга яшамоқдаман. Менинг АҚШда ўз институтим – янги етакчилик институтим бор, у ерда мен йилига 200 минг доллар маош олганман. Мен бу ерга келганимда, бу маошни олишда давом этишни жуда истагандим, бироқ менга бунинг иложи йўқлигини айтишди”, деб айтди Саакашвили “Украина 112” телеканалида “Люди.Hard Talk” ток-шоусида.

Саакашвили йиғиб қўйган пулларига яна ярим йил яшай олишини айтган, бундай кейин эса пуллар тугайди.

Маълумот учун, Саакашвили 2015 йил майда АҚШдаги Янги етакчилик халқаро институтида ишлаган. У бу ҳақда фейсбукда маълум қилган ҳамда шу тариқа ўзига тўқлигини, губернатор лавозимини пул ишлаш учун эмас, балки халққа хизмат қилишга эгаллаганини исботлашга қарор қилган.

Кўпроқ янгиликлар