Одесса вилояти ҳокими Михеил Саакашвили амалдорлар энди пулларни ўмармаса ҳам бўлишини, негаки улар бюджетга етиб келиб улгурмай ўғирланаётганини таъкидлади. Бу ҳақда “Укринформ” ёзмоқда.

“Амалдаги давлат девони вайрон бўлган. Буни ҳамма билади. У обрўини йўқотди, у ҳатто ўғирлашга ҳам қобил эмас, негаки пуллар бюджетга етиб бормаяпти, улар эртароқ ўмарилмоқда, - деди Саакашвили. – Уни ҳамма уришмоқда, ҳатто бензин қуйиб беришмаяпти... Украинанинг кўпчилик вилоятларида давлат девони ва полицияга бензин қуйиб беришмаяпти”.

Шу боис, унинг фикрича, агар энди иш бошлаган ёшларнинг маоши оширилмаса, 6-9 ойдан сўнг барча ишга лаёқатли ходимлар бошқарувни тарк этади.