АҚШ Сурияда ИШИД позицияларига берилаётган авиазарбалар миқдори оширилишини маълум қилган бир пайтда коалиция таркибига кирувчи Саудия Арабистони ва БАА ушбу кампаниядаги иштирокларини бир қадар қисқартиришларини баён қилишди. Бу ҳақда The New York Times нашри ёзмоқда.

Айтилишича, Саудия ва Амирликлар самолётларининг катта қисмини Яманга, хусийларга қарши йўллаган. Иордания ҳам самолётларини Яманга юборишга қарор қилди.
Шу билан бирга, Баҳрайн ҳам Суриядаги операцияларда охирги марта февралда иштирок этгани айтилмоқда.
Шу тариқа, араб давлатлари асосий эътиборларини Яман ихтилофига қаратади.