Шифокор учун қимматли совға

Жамият 08 Ноябрь 2015 6001

Синфдошим шифохонада жарроҳ бўлиб ишлайди, бир неча хусусий клиникаларда амалиёт ўтайди ва давлат туман шифохонасида навбатчилик асосида ишлайди. Бир куни умумий дўстларимиз даврасида иш ҳақида гап очилди, кейин эса хизматда олинга совғалар тўғрисида гаплашдик.

Навбат менинг синфдошимга етиб келганида, у ўз ҳикоясини сўзлаб берди.
Ўша вақтда дўстимнинг ёши 28 да эди. Давлат шифохонасига унинг кўригига 6 ёшли қизчани олиб келишган, у йиқилиб тушган ва қўли қаттиқ шикастланган эди. Тасвирни кузатгач, дарз кетиш, синишлар йўқлигига амин бўлди. Бироқ қизалоқда туғма кифт дефекти мавжуд бўлган: кифт деярли ҳаракатланмайди ва бир оз эгилган кўринишда бўлиб, бармоқларни бироз қимирлатар эди. Ота-онанинг айтишича, шифокорлар операция қилдиришни таклиф этишган, бироқ натижа учун кафолат берилмаган, уларда операцияни ўтказиш учун ҳам катта миқдордаги маблағ йўқ эди.

Дўстим ўша вақтда ёш жарроҳ эди, бу ҳолат унга қизиқ кўринган, кўз олдига операцияни қандай қилиб ўтказиш, қандай кўринишда йиғиш намоён бўлди. У қизчанинг ота-онасига барча текширувлардан ўтиб, унинг олдига хусусий клиникага келишни айтган.

Бошқа шифокорлар билан ўтказилган бир неча текширув ва маслаҳатлардан сўнг, жарроҳ дўстим қизалоққа ёрдам бера олишига ишонч хосил қилгач, клиниканинг директори билан келишиб олди. Бемор қизалоқнинг ота-онасини чақириб, операцияни бепул амалга ошириши, кейин эса рамзий тўлов эвазига бошқа клиникада физиотерапияни амалга оширишларини айтган.

Қизчанинг ота-онаси иккиланишар эди ва аҳвол бундан-да оғирлашишидан ҳавотирланиб, жарроҳ қандай кафолат бера олишини тинмай сўрардилар.

- Мен сизга тўғрисини айтаман, - деди синфдошим, - қизингиз ҳеч қачон пианиночи ёки теннисчи бўла олмайди, бироқ қўли тўғри бўлади ва у қўлини нормал ҳолатда ушлаб, ҳаракатлантириши, ёзиши мумкин.
Шунда қизалоқ:
- Доктор, мен расм чиза оламанми? Жудаям расм чизгим келяпти.
Она қизини қучоқлаганча хўнграб юборди, ота эса кўзини ерга қадаб, шифокорга бош силкиди.
- Бир йил ўтгач эса, - дея ҳикоя қилди синфдошим, - ҳаётимда мен учун энг қимматли бўлган совға олдим. Ишхонамга ўша қизалоқ ота-онаси билан ташриф буюришди ва у мен учун ўзи чизган расмни совға қилди.

У бизга телефонидаги болакай томонидан чизилган расмни кўрсатди: улкан ранг-баранг гул, бунақаси биологлар томонидан ҳали кашф этилмаган, тасвирнинг тагида эса бола хатида босма ҳарфлар билан “Доктор, раҳмат!” деб ёзилган эди.

Бу ҳикояни бежиз келтирмадик. Бугун юртимизда шарафли касблардан саналган шифокорлар куни нишонланмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, ушбу касб эгаларини байрамлари билан муборакбод этамиз, уларга юртимиз аҳолисининг соғлигини асраш, беморларнинг соғайишлари йўлида олиб бораётган фаолиятларида улкан зафарлар тилаймиз. Бахтимизга доимо соғ-омон бўлинг ғамхўр ва жонкуяр шифокорлар!

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7570 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 39736 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 63017 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 39738 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 142280 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39453 Lifestyle
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Давлат дон инспекцияси олдига янги вазифалар қўйилди
Кўпроқ янгиликлар