Россия телеканалларидан бирида Россиянинг Суриядаги авиагуруҳи учувчилари амалга оширган ҳар ўнта жанговор парвозларини ўзларининг самолётларида битта юлдуз билан белгилашаётгани тасвирланган видео намойиш қилинди.

Видеода кўринишича, учувчи қўлидаги юлдуз шаклидаги трафаретни Су-25 штурмчи самолёти фюзеляжига қўйиб, унга юлдуз шаклини туширмоқда. Самолётга 8 та юлдуз туширилган, демак бу учувчи 80 та парвозни амалга оширганини англатади.

Маълум қилинишича, бундай амалиётни Иккинчи жаҳон урушида собиқ иттифоқ учувчилари қўллашган.

Ҳозирда Сурияда Су-25 штурмчи, Су-24, Су-34 бомбардимончи, Су-30 қирувчи самолётларидан фойдаланилмоқда.