Мисрда содир бўлган авиаҳалокатни ўрганаётган экспертлар гуруҳи самолёт бортида бомба портлаганига 90 фоизга амин бўлди, деб хабар беради Reuters агентлиги.

Айтилишича, бу портлаш “қора қути”да ҳам акс этгандир. Илгарироқ унда қайд қилинган тушунарсиз овозлар айнан бомба портлаши эканлиги тахмин қилинмоқда.

Илгарироқ хабар қилинганидек, портлашни уюштирган террорчилар Британия шевасида гапиргани аниқланди.